Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида Низом “N va GKGHQI” Акциядорлик жамияти
- Kushimcha ma`lumotlar:
- Chop etilgan 08.07.2016 11:38
- Kurildi: 3276
Норасмий таржима Низомнинг ўзбек ва рус тилидаги таржималари ўртасида тафовутлар юзага келса Рус тилидаги Низомга қаралсин.
«ТАСДИКЛАНГАН»
Акциядорларнинг умумий йигилиши
«N va GKGHQI»
2016 йил 29 июнь
Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида Низом
“N va GKGHQI”
Акциядорлик жамияти
Тошкент – 2016г.
Мундарижа
1. Умумий қоидалар
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари ва қарорларни қабул қилиш
3. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқи. Акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш
4. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
6. Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми
7. Акциядорлар умумий йиғилишнинг ишчи органлари
8. Акциядорлар умумий йиғилишни олиб бориш тартиби
9. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси
10. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш
1. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Низомда “Нефть ва Газ Конлари Геологияси хамда Кидируви Институти” акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказилиши ва қарорлар қабул қилиниши тартиблари ва қоидалари келтирилган.
1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсиялари,«NvaGKGHQI» Aksiyadorlik Jamiyati (матн бўйича жамият) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган ва жамият акциядорларининг умумий йиғилиши мавқеини белгилайди, уни ишини, ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.
1.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиши шарт.
1.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Одатда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши иккинчи чоракда ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида:
-Жамиятнинг Кузатув кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек қонун хужжатлари ва Жамият уставига мувофиқ Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамият Бош директори ва Кузатув кенгашининг Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва жамият корпоратив бошкарувининиг бахоланиши бўйича ўтказилган натижалар кўриб чиқилади.
-бундан ташкари мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес жараёнлар ва лойиҳалар Жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги хар йиллик таҳлилини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин;
- ушбу Низомнинг 2.1.10 ва 2.1.11 бандларида курсатилган масалалар куриб чикилади.
1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
1.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари ва қарорларни қабул қилиш
2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
2.1.1.Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, Жамият уставига Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
2.1.2.Жамиятни қайта ташкил этиш;
2.1.3.Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
2.1.4. Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
2.1.5. эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
2.1.6.Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
2.1.7. ўз акцияларини олиш;
2.1.8.Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
2.1.9.Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, Тафтиш комиссия аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
2.1.10.Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятнинг ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш. Зарур ҳолларда Жамиятнинг тасдиқланган ривожлантириш стратегияларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
2.1.11.Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
2.1.12.Жамият Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
2.1.13. имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
2.1.14. акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
2.1.15. акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
2.1.16.Жамият Бош директорига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни энг юқори миқдорларини белгилаш;
2.1.17.Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 8 бобида назарда тутилган ҳолларда, баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги Жамият томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
2.1.18. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 9 бобида назарда тутилган ҳолларда, жамиятнинг аффиланган шахслари билан битимлар тузиш тугрисида карор кабул килиш;
2.1.19.Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш;
2.1.20. хайрия (хомийлик) ёки беғараз ёрдамни энг кўп миқдорларини белгилаш, хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг энг юкори қийматини аниқлашда унга кетадиган йиллик харажатлар аввалги йилда олинган соф фойданинг ўн фоизидан ошмаслиги таъминланиб, жамиятнинг бизнес-режа курсаткичларини аввалги йилда олинган соф фойда жихатидан бажаришда амалга оширилади.
2.1.21.Қонун ҳужжатларига ва Жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш
2.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнингнинг Бош директорига ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
2.3. Ушбу Низомнинг 2.1.1., 2.1.2., 2.1.3., 2.1.5., 2.1.12. ва 2.1.17. кичик бандларида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
2.4. Овозга қўйилган қолган масалалар бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари, Жамиятнингнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
2.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамиянинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно. Акциядорлар кузатув кенгашига номзодларга овоз бериш жараёнида номзодларнинг малакасига, уларнинг бошкарув органларидаги тажрибасига корпоратив бошкарувга доир билимларига эътибор каратадилар.
2.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.
Акциядор ёки унинг вакилининг ёзма талабига асосан Жамият у томонидан тўлдирилган овоз бериш бюллетени нусхасини тақдим этиши шарт. Бунда жамият курсатилаган хизмат учун акциядордан тулов талаб килишга хакли, бирок туловнинг микдори овоз бериш бюллетенидан нусха кучириш учун сарфланадиган харажат ва ушбу хужжатни почта оркали жунатиш учун сарфланадиган харажатдан ошмаслиги керак.
2.7. Жамиятнинг акциядорлари, овоз беришда ўзларининг умумий фикрини (позициясини) шакллантириш учун акциядорлик битим тузишга ҳақли.
2.7.1. Акциялар билан тақдим қилинадиган ҳуқуқларни амалга ошириш ва (ёки) акцияларга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш хусусиятлари бўйича шартнома акциядорлик битим деб эътироф этилади.
2.7.2. Акциядорлик битими буйича унинг тарафлари булган акциядорларда акцияларга булган хукукларни амалга ошириш ва (ёки) ушбу хукуклардан фойдаланишдан воз кечиш мажбуриятлари юзага келади.
2.7.3.Акциядорлик битими буйича унинг тарафларида умумий йигилишда овоз бериш ва ушбу овозни колган акциядорлар билан келишиш мажбурияти курсатилган булиши мумкин.
2.7.4.Акциядорлик битими ёзма шаклда тарафлар томонидан имзоланиб тузилади.Акциядорлик битимининг намунавий шакли ушбу Низомнинг №1 иловасида келтирилган.
2.7.5. Акциядорлик битимининг предмети булиб бошкарув органларининг курсатмаси буйича овоз бериш булиши мумкин эмас.
2.7.6. Акциядорлик битими факатгина унинг тарафлари учун мажбурийдир.
2.7.7. Акциядорлик битимини имзолаган акциядорлар акциядорлик битими тузилгандан кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан жамиятни бу хакида хабардор килишга мажбурдирлар. Томонларнинг узаро келишивуга мувофик хабарнома акциядорлик битимини имзолаган тарафларнинг бири томонидан юборилиши мумкин. Ушбу мажбурият тарафлар томнидан бажарилмаган, акциядорлик битими тарафи булмаган акциядорлар уларга етказилган зарарни коплашни талаб килишга хаклидирлар.
2.7.8. Хабарномада куйидаги маълумотлар курсатилиши керак:
- акциядорлик битимини тузган жисмоний шахсларнинг ФИО ёки юридик шахсларнинг тулик номланиши;
- акциядорлик битими тузилган сана ёки акциядорлик битими конуний кучга кирган сана, акциядорлик битимига узгартириш киритилган сана ёки узгартириш конуний кучга кирган сана, акциядорлик битими бекор килинган сана.
- акциядорлик битимининг амал килиш муддати;
- акциядорлик битими тузилган санада акциядорлик битимини тузган тарафларнинг акцияларининг сони;
2.7.9. Жамият хабардор килинган ва бир йил мобайнида акциядорларнинг умумий йигилишига кадар тузилган акциядорлик битимлари, умумий йигилишда иштирок этиш хукукига эга булган шахсларга такдим этилади.
2.7.10. Акциядорлик битимида томонларнинг мажбуриятлари, мажбуриятларининг бажарганликлари ёки бажармаганликлари учун куриладиган чоралар курсатилиши мумкин.
2.8. Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
2.9.Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.
3. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқи. Акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш
3.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
3.2. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
3.3. Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди, мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатолар тузатилган ҳоллар бундан мустасно.
3.4. Акциядорлар умумий йиғилишида Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар, уларнинг ваколатли вакиллари, Жамият аудитори, Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси аъзолари ва Бош директор ҳозир бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳамда Бош директор лавозимига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда акциядорлар умумий йиғилишида қатнашишлари мумкин.
3.5. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзолар узларининг номзодлари умумий йигилишида куриб чикилаётганда умумий йигилишда иштирок этишлари мумкин.
3.6. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
3.7. Агар қонунчиликда ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорнинг вакили акциядорлар умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган ҳолда берилади.
3.8. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.
3.9. Жамият акциядори - юридик шахс раҳбари умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
3.10. Жамият акциядорининг - юридик шахснинг вакили акциядорлар умумий йиғилишида ушбу юридик шахс раҳбарининг имзоси ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси ва юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.
3.11. Агар Жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.
3.12. Умумий йиғилишга келган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрига биноан мазкур низомнинг 2 - иловасида келтирилган шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.
Қайд этиш рўйхати тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
3.13. Умумий йиғилишга келган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш даврида акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини оладилар (бюллетен намунаси 3 - илова).
3.14. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетен берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига «__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича «_____» да берилган ишончнома бўйича» деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
4. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Кузатув кенгаши қуйидагиларни белгилайди:
- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
- умумий йиғилишнинг кун тартибини;
- умумий йиғилиш ўтказиш учун Компанияакциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;
- умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;
- умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
- овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.
4.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
4.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар (хабарнома намунаси 4- илова) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Компаниянинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.
Жамият давлат вакилини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
4.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
- Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
- Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
- умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
- умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.
4.5. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият Тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси, шунингдек Кузатув кенгашининг акциядорлар умумий йиғилиши кун тартиби бўйича муносабати киради.
4.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
4.7. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 1 майдан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли (таклиф намунаси 5 илова).
4.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.
4.9. Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
4.10. Жамиятнинг Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда мазкур низомнинг 4.6. бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
4.11. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Компаниянинг Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
- ушбу низомнинг 4.7. бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;
- акциядорлар (акциядор) ушбу низомни 4.7. бандида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи Компанияакцияларининг эгаси бўлмаса;
- агар таклифдаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
- таклифлар қонун хужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
4.12. Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.
4.13. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.
4.14. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра:
- унинг ўз ташаббуси асосида;
- Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби асосида;
- ёзма талаб тақдим этилган санада Компанияовоз берувчи акцияларининг камида 5%га эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби (талабнинг намунаси 6 илова) асосида ўтказилади.
5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.Агар навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақириш Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш холати билан боғлиқ бўлса, бундай йиғилишни чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш бўйича масалалардан ташқари кун тартибига Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш бўйича таклифлар бўлиши шарт.
5.3. Жамиятнинг Кузатув кенгаши Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5%га эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
5.4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.
5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5.6. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5%га эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан 10 кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
5.7. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5%га эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:
- акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган миқдордаги Компанияовоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
- кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;
- кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонун хужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
5.8. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги Кузатув кенгашининг қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай юборилади.
5.9. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги Жамият Кузатув кенгашининг қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
5.10. Жамият Кузатув кенгаши ушбу низомнинг 5.6. бандида белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
5.11. Мазкур низомда белгиланган тартибда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини Кузатув кенгаши, ёхуд акциядорлар умумий йиғилишини чақирувчи қонун хужжатларида белгиланган ҳолатлардаги шахслар ўтказишга тайёргарликни кўради.
6. Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми
6.1. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50%дан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
6.2. Агар акциядорларнинг умумий йиғилиши бошланишининг белгиланган вақтига кворум бўлмаса акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
6.3. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 40%дан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
6.4. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар ушбу низомда назарда тутилган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.
6.5. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
7. Акциядорлар умумий йиғилишнинг ишчи органлари
7.1. Қуйидагилар умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).
7.2. Акциядорлар умумий йиғилиши раёсати ва раиси акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Жамият Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
7.3. Акциядорлар умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилиш ўтишига раҳбарлик қилади, ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
7.5. Умумий йигилиш раиси умумий йигилиш баённомасини имзолайди.
7.6. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Бунда саноқ комиссиясига амалий ёрдам кўрсатиш ёки унинг функцияларини бажариш учун Жамият Кузатув кенгашининг қарорига асосан мустақил экспертлар жалб қилиниши мумкин.
7.7. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият Кузатув кенгаши ваТафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият Бош директори шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.
7.8. Саноқ комиссияси унга юклатилган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш юритувчи йиғилишнинг доимий фаолият кўрсатадиган ишчи органи ҳисобланади ва Кузатув кенгаши таклифи асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сон ва шахсий таркиби тасдиқланади.
7.9. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби тасдиқланиши пайтигача амал қилади.
7.10. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;
- ишончномаларни руйхатини юритади;
- овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини тарқатади (юборади), тарқатилган (юборилган) бюллетенлар ҳисобини олиб боради.
- акциядорлар умумий йиғилиши кворуми бор ёки йўқлигини аниқлайди.
7.11. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:
- акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;
- овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;
- овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;
- овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;
- овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;
- овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.
7.12. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
7.13. Умумий йиғилиш котибияти (котиби):
- умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;
- ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
- умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг 10 кундан кечиктирмай акциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.
8. Акциядорлар умумий йиғилишни олиб бориш тартиби
8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида мазкур низомга мувофиқ тасдиқланади.
8.2. Кузатув кенгаши раиси умумий йиғилишнинг раёсатини ва котибини, шунингдек зарур бўлган ҳолларда саноқ комиссиясини янги таркибини сайлашни таклиф этади.
8.3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиш вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.
8.4. Акциядорлар умумий йиғилишида мухокама қилинаётган масала бўйича йиғилишнинг ҳар бир қатнашчиси белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқни таъминлаш акциядорлар умумий йиғилиши раисининг зиммасида бўлади. Бундан ташкари умумий йигилиш раиси йигилиш овозли ёзув ва видео ёзувлардан хам фойдаланиши мумкин.
8.5. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома беришлари лозим.
8.6. Акциядорлар умумий йигилишида хама акциядорларга уларнинг, улуши, даромадидан, жинси, ирки, миллати ва ижтимоий келиб чикишидан каътий назар тенг имкониятлар яратилади.
8.7. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб
9. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси
9.1. Акциядорлар умумий йиғилишида баённома юритилади. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин 10 кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади.
9.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:
- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;
- Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
- умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;
- умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби (котибият), йиғилиш кун тартиби;
- маърузаларнинг асосий нутқлари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилади.
9.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиш баённомасининг ҳар иккала нусхаси умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
9.4. Саноқ комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда умумий йиғилиш баённомасига қўшиб қўйилиши керак.
9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан сўнг саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан умумий йиғилишнинг қайд этиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнини ва акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун Компанияархивига топширади.
10. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш
10.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига:
- акциядорлар умумий йиғилиши тугаганидан сўнг эълон қилиш;
- акциядорлар умумий йиғилиш баённомаси тузилган санадан 2 иш куни давомида муҳим факт тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш йўллари билан етказилади.
10.2.Агар Жамият акциялари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, Жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида тегишли ахборотни эълон қилиши шарт.
10.3. Жамият Бош директори акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари бажарилишини ташкиллаштиради.
10.4. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган ва баёнда акс эттирилмаган бўлса, Жамият Кузатув кенгаши амалга оширади.
10.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари умумий йиғилишда ҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли ва қонунчиликка зид бўлмаган қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.