“N va GKGHQI” акциядорлик жамиятининг “Корпоратив маслахатчи” тўғрисида
- Kushimcha ma`lumotlar:
- Chop etilgan 08.07.2016 11:33
- Kurildi: 3108
|
Норасмий таржима Низомнинг ўзбек ва рус тилидаги таржималари ўртасида тафовутлар юзага келса, рус тилидаги Низомга қаралсин.
Тасдиқланган Кузатув кенгашининг 07.06.2016 йилдаги қарори. |
“N va GKGHQI” акциядорлик жамиятининг
“Корпоратив маслахатчи” тўғрисидаги
Низоми
I. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Низом «N va GKGHQI» Aksiyadorlik Jamiyati (матн бўйича - Жамият) Корпоратив маслахатчиси мақоми ва иш регламентини белгилайди. Уни тайинлаш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
1.2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Жамият Низоми ва ички хужжатлари асосида тузилган.
1.3. Корпоратив маслахатчи Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобот беради ва жамиятда корпоратив қонунчилик талабларига риоя қилиш бўйича жавобгардир.
II. Корпоратив маслаҳатчини тайинлаш тартиби
2.1. Корпоратив маслахатчи Жамият Кузатув кенгаши томонидан тайинланади.
2.2. Корпоратив маслахатчи номзодини кўриб чиқиб тасдиқлашда қарор Кузатув кенгаши томнидан оддий кўпчилик овози билан ҳал қилинади.
2.3. Корпоратив маслахатчи лавозимига олий юридик ёки иқтисодий маълумотга эга иш тажрибаси корпоратив бошқарув ва корпоратив ҳуқуқ соҳасида уч йилдан кам бўлмаслиги керак. Корпоратив маслаҳатчиликка номзод Кузатув кенгашига уни жиноий, маъмурий ёки бошқа жавобгарликка тортилганлиги тўғрисида хабар бериши керак.
2.4. Корпоратив маслахатчи лавозимига номзод Кузатув кенгаши мажлисида ўз номзоди кўрилишида иштирок этиши мумкин.
2.5. Кузатув кенгаши томонидан номзод тасдиқланганидан кейин Корпоратив маслахатчи билан ўз ишини бажариш бўйича меҳнат шартномаси ёки меҳнат битими тузилади.
Корпоратив маслахатчи билан меҳнат шартномаси ёки меҳнат битими бир йил муддатга тузилади ва ҳар йили уни бекор қилиш ёки узайтириш мумкин. Шартномани Кузатув кенгаши раиси ёки Кузатув кенгаши томонидан тайинланган ваколатли шахс имзолайди.
2.6. Корпоратив маслахатчи Жамият Низоми ёки меҳнат шартномасини бузгани учун ўз лавозимидан четлатилиши ёки меҳнат шатномаси ёки меҳнат битими тугатилиши мумкин. Корпоратив маслахатчини лавозимидан четлатиш тўғрисидаги таклифни Кузатув кенгаши аъзоларидан бири киритиши мумкин.
III. Корпоратив маслахатчининг ваколатлари ва вазифалари
3.1. Корпоратив маслахатчи Ушбу Низомда белгиланган ваколатлар бўйича у билан тузилган шартнома, Умумий йиғилиш, Кузатув кенгашининг қарорлари асосида фаолият кўрсатади.
3.2. Корпоратив маслахатчининг асосий функцияси жамиятда корпоратив қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ҳисобланади. Ўз ваколатлари доирасида корпоратив маслахатчи:
- Жамиятдаги корпоратив қоидалар ва жараёнларни урганади;
- корпоратив қоидаларни жорий қонунчиликка мос келмаслигини анқлаб уларни тузатиш бўйича жамиятга таклифлар беради.
- корпоратив бошқарув органлари ва жамиятни раҳбарларини фаолиятини мониторинг қилади, уларни ишларини корпоратив қонунчиликка мос келишини мониторинг қилади;
- аффиланган шахсларни жамиятда ҳисобга олинганлиги ва улар билан тузилган битимларни қонунчиликка тўғри келишини мониторинг қилади;
- корпоратив бошқарув бўйича хужжатларни кўриб чиқиб улар бўйича тавсиялар беради ва уларни тузишда иштирок этади;
- корпоратив хужжатларни тузишда методик ёрдам беради;
- корпоратив бошқарув аъзолари, корпоратив бошқарув назорат аъзолари, акциядорлар ва улар вакилларининг илтимослари бўйича корпоратив қонунчилик ва корпоратив бошқарув бўйича консультациялар (маслахатлар) беради, корпоратив низоларни келиштиради;
- Кузатув кенгаши эътиборига корпоратив бошқарувнинг замонавий қоидаларини киритиш бўйича таклифлар беради;
- Кузатув кенгаши олдида корпоратив қонунчиликка риоя қилиш холати тўғрисида ҳисобот бериб, ўз хулосасини тузади.
- Кузатув кенгашининг алоҳида турдаги қарорлари бўйича маслаҳатли иш олиб боради.
- Кузатув кенгаши мажлисларини ташкил қилишда, акциядорларнинг умумий йиғилишларини ташкил қилишда ва баённомаларни расмийлаштиришда методик ёрдам кўрсатади;
3.3. Жамият корпоратив бошқарув ва назорати органлари корпоратив маслахатчига корпоратив фаолиятга доир хамма хужжатларни беришлари шарт.Бу куйидаги хужжатлар:
- Жамият Устави ва Низомлари, лавозим йўриқномалари, эмиссия рисолалари;
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва саноқ комиссияси баённомалари;
- Жамият корпоратив бошқаруви ва корпоратив бошқаруви назорати органларининг иш режалари ва ҳисоботлари;
- Жамиятнинг бизнес-режаси, жамиятнинг ўрта ва узоқ даврлардаги ривожланиш стратегияси;
- Тафтиш комиссияси. Ички аудит ва аудиторларнинг хулосалари;
- аффиланган шахслар, йирик битимлар ва манфаатдор битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар;
Корпоратив маслахатчи ўз мажбуриятларини бажариш пайтида жамиятнинг корпоратив ходиса ва муносабатлариг тегишли хамма хужжатларини олиши мумкин. Хусусан акциядорлар рўйхати, ички ва ташқи хатлар, шу жумладан акциядорлар ва манфаатдор шахсларнинг ёзма мурожатлари.
3.4. Корпоратив маслахатчи ўзига берилган хужжатларни сақлашга жавобгардир. Корпоратив маслахатчи билан битим ёки шартнома тугаса, у хамма хужжатларни рўйхат бўйича топшириш шарт.
3.5. Корпоратив маслахатчи хар чоракда жамиятнинг Кузатув кенгашига текширув натижалари бўйича, кўрилган чоралар тўғрисида ҳисобот беради.
3.6. Ўтказилган текширувлар натижаси бўйича Корпоратив маслахатчи корпоратив қонунчиликка жамиятда риоя қилиниши бўйича хулоса иузади ва ушбу хулосага қуйидагиларни киритади:
- жамиятдаги корпоратив қоида ва жараёнларнинг жорий қонунчиликка мос келишини таҳлили, бунда камчиликлар мавжудлиги ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар;
- корпоратив бошқарув ва назорат органларининг фаолиятини, шунингдек мансабдор шахларининг фаолиятини корпоратив бошқарув меъёрларига мувофиқлигини таҳлил қилиш.
- Жамият томонидан Кузатув кенгаши ва Умумий йиғилиш қарорларининг бажарилиши ижросини тахлил қилиш;
- методик ёрдам натижалари бўйича маълумот.
Зарур ҳолларда корпоратив маслахатчи хулосага коропоратив бошқарувга ва замонавий усулларни киритиш бўйича таклиф ва тавсияларни қўшади.
3.7. Корпоратив маслахатчининг иш шароити ва моддий рағбатлантирилиши алоҳида қайд этилиб, меҳнат шартномаси ёки меҳнат битими бўйича амалга оширилади.
IV. Корпоратив маслаҳатчининг иш тартиби
4.1. Кузатув кенгаши томонидан Корпоратив маслахатчига бир марталик топшириқлар берилиши мумкин. Бунда топшириқларнинг шакли шартномада кўрсатилади.
4.2. Корпоратив маслахатчи коропоратив бошқарув ва корпоратив назорат органларининг хамма мажлислари ҳақида хабар берилади. Хамма мажлисларда маслахат овози билан иштирок этишга ҳақли.
V. Корпоратив маслахатчининг жавобгарлиги
5.1. Корпоратив маслахатчи ўз хизмат доирасидаги ҳуқуқларини у билан меҳнат алоқасида бўлган юридик ва жисмоний шахслар фойдасига ишлатишга ҳақи йўқ.
5.2. Корпоратив маслахатчи ўз фаолиятини амалга оширганда ўз шахсий фойдасини кўзлашга ҳақи йўқ.
5.3. Корпоратив маслахатчи жамият олдида ўз ишини бажармагани ёки нотўғри бажаргани бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида жавоб беради
VI. Корпоратив маслахатчини мукофотлаш.
6.1. Корпоратив маслахатчи ўз хизмат мажбуриятларини бажаргани учун ҳар ойда маош ва мукофотлар олиш ҳуқуқига эга.
6.2. Ойлик маош миқдори ва мукофот қиймати Кузатув кенгаши қарори билан белгиланади. Корпоратив маслахатчи меҳнатига хақ тўлаш харажатлари Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси харажатлар қисмида акс эттирилади.
6.3. Маош қиймати қуйидаги ҳолларда ўзгариши мумкин:
- Корпоратив маслахатчи билан шартнома янги муддатга тузилганда;
- Ўзбекистон Республикаси бўйича энг кам иш ҳақи ўзгарганда;
- меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар корпоратив маслахатчининг иш доираси кенгайтирилиши муносабати билан киритилганда, агар ушбу ўзгаришлар олдинги меҳнат шартномасида кўзда тутилмаган бўлса.;
6.4. Кузатув кенгаши корпоратив маслахатчининг чоракдаги хулосасини тасдиқлаганидан кейин, корпоратив маслаҳатчи ўз ишини бажаргани учун иш ҳақини хар чоракда бир марта олади.
VII. Якуний қоидалар
7.1. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Кузатув кенгашининг қарори билан киритилиши мумкин.
7.2. Ушбу Низомнинг амал қилиш муддати чегараланмаган.