2015 йилда ўтказилган конференцияларда “ИГИРНИГМ” АЖ иштирок этгани тўғрисидаги маълумот.
- Kushimcha ma`lumotlar:
- Chop etilgan 05.12.2015 17:59
- Kurildi: 37845
2015 йилда ўтказилган конференцияларда
“ИГИРНИГМ” АЖ иштирок этгани тўғрисидаги маълумот.
2015 йил 29-30 апрель кунлари Тошкент шахрида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар тақдимоти кўргазмасида, ҳамда 2015 йил 19-21 май кунлари инновацион ғоя, технология ва лойихаларнинг VIII Республика ярмаркасида “ИГИРНИГМ” АЖ иштирок этган. Кўргазма доирасида олтита инновацион лойихалар тақдим этилган, иккита инновацион лойиха бўйича шартномалар тузилган.
2015 йил 13-14 май кунлари “Узбекистондаги нефт ва газ” 19 Халқаро кўргазмасида “ИГИРНИГМ” АЖ мутахассислари фаол иштирок этдилар. (OGU-2015). Шу жумладан Г.С.Абдуллаев асосий маърузалардан бирини такдим этди.
2015 йил 21 август куни Тошкент шахрида “O’ZLITINEFTGAZ” АЖда “Нефт ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлашга инновацион технологияларни жорий қилишда, лойихалаштириш ва илмий кузатув” мавзусида илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Ушбу конференцияда мутахассисларимиз Ахмедов П.У, Джумаев В.А. иштирок этишди.
2015 йил 25 сентябр куни И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ Университети филиалида “Ўзбекистон Республикасидаги Нефт ва газ корхоналари учун ходимлар” мавзусида ҳалкаро конференция ўтказилиб, унда “ИГИРНИГМ” АЖ ходимлар бўлимининг бошлиғи Зиявиддинов А.А. маъруза қилди.
2015 йил 23 октябр куни И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ Университети филиалида “Ўзбекистон Республикасида нефт ва газ конларини очиш, самарадорлигини орттириш, углеводород хом ашёси захирасини кўпайтириш” мавзусида илмий-амалий конференцияда “ИГИРНИГМ” АЖ жамоаси фаол иштирок этди.
2015 йил 12 ноябр куни “ИГИРНИГМ” АЖда “Ўзбекистонда нефт ва газ геологияси фани хамда ривожланишида унинг муаммоларини ечишда ёшларнинг ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилиб, муввафақиятли ўтказилди.
2015 йил 15 декабр куни “ГИДРОИНГЕО” Давлат институтида “Хозирги даврдаги геологиянинг ер ости сувлари, инженер геологияси ва геоэкологиясини ўрганиш ва ривожлантириш” мавзусида халқаро илмий-техник конфренцияси ўтказилиб, унда “ИГИРНИГМ” АЖ мутахассислари маърузалар билан катнашдилар.