Таянч докторантлар диққатига
- Kushimcha ma`lumotlar:
- Chop etilgan 03.10.2022 16:46
- Kurildi: 745
«Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти» ДМ 2023 йил учун таянч докторантурага қабул бошлангани муносабати билан қуйидаги йўналишга квоталар жорий қилинганини маълум қилади:
- 04.00.07- "Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш"
Таянч докторантурага кириш истагидаги талабгорлар чет тили ва мутахасcис фанлардан имтиҳон топширади.
Ҳужжатлар жорий йил 15 сентябрдан 15 октабрга қадар phd.mininnovation.uz on-line платформаси орқали қабул қилинади.
Манзил: Тошкент ш. Мирзо Улуғбек тумани Олимлар кўчаси, 64-уй
Мурожаат учун қуйидаги рақамга телефон қилишингиз мумкин: +998 90 733-44-24