Taftish komissiya / Ревизионная комиссия
- Подробности:
- Опубликовано: 08.01.2016 21:14
- Просмотров: 5865
ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 аъзодан иборат тафтиш комиссияси сайланади.
Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонун хужжатлари ва устав билан белгиланади.
Тафтиш комиссиясининг ваколатлари (ҳуқуқлари) ва мажбуриятлари:
- жамиятнинг ҳар қандай молиявий хужжатларини текшириш;
- жамиятнинг бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан, тафтиш комиссия иши учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш;
- молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланган ёки жамият манфаатларига таҳдид пайдо бўлган холатларда акциядорлар умумий йиғилишини ёки кузатув кенгашининг мажлисини чақиришни талаб қилиш;
- жамият акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, директор эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширишлар натижаларини жамият бошқарув органлари мажлисларида хулосалар, ёзма ҳисоботлар, билдиришномалар, ахборотлар шаклида ўз вақтида етказиш;
- жамиятнинг йиллик ҳисоботидаги ва йиллик бухгалтерия ҳисоботига киритилган маълумотлар ишончлилиги бўйича бахо бериш;
- жамиятнинг молиявий холатига таъсир этувчи хавф-хатар ва бошқа вазиятлар олдида жамиятнинг заифлилигига бахо бериш;
- жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини йил якуни бўйича ёки бошқа давр учун қонунчилик ва жамият уставига мувофиқ шахслар ташабусига кўра тафтиш ўтказиш;
- тижорат сирини сақлаш, ўз функцияларини бажаришлари пайтида тафтиш комиссияси аъзолари конфиденциал маълумотларга эга бўлганда, ушбу маълумотларни ошкора қилмаслик;
- Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари, мазкур устав ва жамиятнинг ички хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар (хуқуқлар) ва мажбуриятлар.