“Интеллектуал мулк ҳафталиги”

“Интеллектуал мулк ҳафталиги”

 

“Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” давлат муассасасида “26 апрель - Халқаро интеллектуал мулк куни” ҳамда “Интеллектуал мулк объектларининг классификацияси” мавзуларида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) томонидан Халқаро интеллектуал мулк кунини таъсис этилиши, 2001 йилдан бошлаб ушбу байрам бирон бир шиор, мавзу асосида нишонланиши, турли мамлакатларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам интеллектуал мулк объектларини хуқуқий ҳимоя қилишга оид конкурслар, турли тадбирлар, семинарлар ўтказилиши, радио ва телевидениеда интеллектуал мулкка ҳурматни шакллантириш мавзусида кўрсатувларни ташкил қилиниши хақида маълумот берилди.

2022 йил Халқаро интеллектуал мулк куни “Интеллектуал мулк ва ёшлар: келажак учун инновациялар” мавзуси асосида нишонланмоқда. Ёшлар - келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир. Шу сабабли, ушбу семинар доирасида институтнинг интеллектуал ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда 2021 йилда янги интеллектуал мулк объектларини яратишда иштирок этган энг фаол муаллифларни рағбатлантириш мақсадида “Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” давлат муассасаси фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) академиясининг DL-101 “Интеллектуал мулк асослари”, DL-177R21S1 “Патент ҳужжатларидан фойдаланиш”, DL PCT101R21 “Патент кооперацияси (PCT) тўғрисидаги шартномага кириш” - масофавий ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар ҳам фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Ушбу тадбир орқали, институт ёш олимлари, тадқиқотчилари интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси соҳасида билим ва кўникмаларни оширишди.

 

DSC 0165

DSC 0191DSC 0178

 

Подписаться на рассылку

Внимание! Если Вы нашли ошибку в тексте, выделите её и нажмите Ctrl+Enter для уведомления администрации.

ctrl + enter

Контакты

Адрес: 100164, Республика Узбекистан, г. Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, ул. Олимлар, 64 Б блок

Тел.: (+99891) 162-11-18

Канцелярия: (+99891) 162-11-18

Телефон доверия: (+99891) 162-11-18

Email: igirnigm@ing.uz