Республикамиз нефтгаз ҳудудларида геологик излов ва қидирув ишларини олиб боришда қудуқлардан керн намуналари олинади
- Подробности:
- Опубликовано: 29.05.2021 17:51
- Просмотров: 2039
Республикамиз нефтгаз ҳудудларида геологик излов ва қидирув ишларини олиб боришда қудуқлардан керн намуналари олинади. Валюта харажатларини тежаш ва керн олиш фоизини ошириш мақсадида керн олувчи снарядлар ва унга керагли жиҳозларни яратиш долзарб вазифа ҳисобланади.
“Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМнинг илмий ходимлари Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Углеводородга истиқболли майдонлардан керн намунасини олишда фойдаланиладиган керн олувчи снарядлар конструкциясини яратиш ва технологиясини ишлаб чиқиш” илмий лойиҳа мавзуси шакллантирилди ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021 йил 26 май куни илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловининг 47-турида илмий лойиҳа танлови эълон қилинди (https://mininnovation.uz/uz/competitions/3133).