Taftish komissiya / Ревизионная комиссия

 

ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 аъзодан иборат тафтиш комиссияси сайланади.

Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонун хужжатлари ва устав билан белгиланади.

Тафтиш комиссиясининг ваколатлари (ҳуқуқлари) ва мажбуриятлари:

  • жамиятнинг ҳар қандай молиявий хужжатларини текшириш;
  • жамиятнинг бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан, тафтиш комиссия иши учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш;
  • молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланган ёки жамият манфаатларига таҳдид пайдо бўлган холатларда акциядорлар умумий йиғилишини ёки кузатув кенгашининг мажлисини чақиришни талаб қилиш;
  • жамият акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, директор эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширишлар натижаларини жамият бошқарув органлари мажлисларида хулосалар, ёзма ҳисоботлар, билдиришномалар, ахборотлар шаклида ўз вақтида етказиш;
  • жамиятнинг йиллик ҳисоботидаги ва йиллик бухгалтерия ҳисоботига киритилган маълумотлар ишончлилиги бўйича бахо бериш;
  • жамиятнинг молиявий холатига таъсир этувчи хавф-хатар ва бошқа вазиятлар олдида жамиятнинг заифлилигига бахо бериш;
  • жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини йил якуни бўйича ёки бошқа давр учун қонунчилик ва жамият уставига мувофиқ шахслар ташабусига кўра тафтиш ўтказиш;
  • тижорат сирини сақлаш, ўз функцияларини бажаришлари пайтида тафтиш комиссияси аъзолари конфиденциал маълумотларга эга бўлганда, ушбу маълумотларни ошкора қилмаслик;
  • Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари, мазкур устав ва жамиятнинг ички хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар (хуқуқлар) ва мажбуриятлар.

 

Obuna bo'lish

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

ctrl + enter

Aloqalar

Manzil:  100059, Toshkent sh., Shota Rustaveli ko'chasi - 114

Tel.: (99871) 250-92-25

Faks: (99871) 250-92-15

Email: igirnigm@ing.uz

map t