“N va GKGHQI” Акциядорлик жамияти “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги Низом

Норасмий таржима Низомнинг ўзбек ва рус тилидаги таржималари ўртасида тафовутлар юзага келса, рус тилидаги Низомга қаралсин.

«ТАСДИКЛАНГАН»

Акциядорларнинг умумий йигилиши

 «N va GKGHQI»

2016 йил 29 июнь

 “N va GKGHQI”

Акциядорлик жамияти

“Ахборот сиёсати тўғрисида”ги

Низом

Тошкент – 201.


Мундарижа

I.    Умумий қоидалар. 2

II.   Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари. 3

III.  Қонунчиликка мувофиқ ошкор қилиниши зарур бўлган маълумотлар рўйхати, уларни ошкор қилиш муддатлари ва тартиби 3

IV.  Қўшимча ахборотни ошкор қилиш рўйхати ва тартиби 4

V.   Жамият бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслари, ходимлари ҳамда Жамият манфаатдор шахслари ўртасида ахборот алмашинуви 5

VI.  Ахборот сиёсатига риоя қилиш назоратини таъминлаш чоралари

. 6

VII. Якуний қоидалар

. 6

  1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Акциядорлик жамиятларларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 02.07.2014й. №176-сон, “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31.12.2013й. №355-сон қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (рўйхат №2383, 31.07.2012й.), акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсияларига ва «N va GKGHQI» Aksiyadorlik Jamiyati (мант бўйича Жамият) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низом мажбурий эълон қилиниши лозим бўлган ахборот ва ҳужжатлар рўйхатини белгилаб, уларни Жамият томонидан тақдим этиш тартиби ва муддатини тартибга солади.

1.3. Ахборот сиёсатининг мақсади Жамият акциядорлари, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларни Жамият ва унинг фаолияти хақидаги ишончли маълумотга бўлган талабларини қондириш орқали Жамият фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

1.4. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларни улар томондан  инвестиция ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун муҳим бўлган Жамият ва унинг фаолияти ҳақида ишончли маълумот олиш бўйича тўла ҳуқуқларини таъминлашга ва Жамият тўғрисида махфий ахборотни ҳимоя қилишга қаратилган.

1.5. Ахборотни тижорат сирига киритиш, уни олишни аниқлаш ва шартлари Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

2.Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари

2.1. Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари мунтазамлик, тезкорлик, очиқлик, тўлиқлик, тенг ҳуқуқлилик, мувозанатлилик ва ҳимояланганлик ҳисобланади.

2.2. Мунтазамлик тамойили Жамият томонидан мунтазам равишда манфаатдор шахсларга Жамият тўғрисида ахборотни тақдим этилишига қаратилган.

2.3. Тезкорлик тамойили Жамият қисқа муддатларда манфаатдор шахсларни Жамият молия-хўжалик фаолиятига ҳамда уларнинг манфаатларига таъсир қилувчи муҳим ҳодиса ва фактлар тўғрисида хабар беришини англатади.

2.4. Ахборотни очиқлиги тамойили шуни англатадики, Жамият ўз фаолияти ҳақида ахборотни тарқатишни айни шундай йўллари ва усулларини қўллайдики, улар манфаатдор шахсларга ошкор этилаётган ахборотга эркин, осон ва танловсиз йўл очади.

2.5. Тўлиқлик тамойили Жамият барча манфаатдор шахсларга ўзи ҳақидаги салбий ахборотни ошкор этишдан бош тортмаган ҳолда Жамият ва унинг фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ тасаввурни шакллантириш имконини бериш ҳажмида ҳақиқатга яқин ахборотни тақдим этишини англатади.

2.6. Тенг ҳуқуқлилик тамойили Жамият барча манфаатдор шахсларга Жамият фаолияти ҳақида ахборотни олиш ва фойдаланишга тенг ҳуқуқни таъминлашни англатади.

2.7. Мувозанатлилик тамойили Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги ўртасидаги оқилона мувозанатга риоя қилиш ва унинг тижорат манфаатларини таъминлашни назарда тутади. Бунда мажбурий шартлар қуйидагилар ҳисобланади:

2.7.1. махфий ахборотни ҳимоя қилиш;

2.7.2. қонунчилик ва Жамият ички ҳужжатлари билан белгиланган инсайдер ахборотни тарқатиш ва фойдаланиш қоидаларга риоя қилиш.

2.8. Ҳимояланганлик тамойили қонунчилик томонидан рухсат этилган тижорат ёки бошқа сирни ташкил этадиган ёки махфий ахборот ҳисобланган ахборотни ҳимоялаш усул ва воситаларидан фойдаланишни назарда тутади.

3.Қонунчиликка мувофиқ ошкор қилиниши зарур бўлган маълумотлар рўйхати, уларни ошкор қилиш муддатлари ва тартиби

3.1. Жамият мажбурий тарзда ошкор этиладиган ахборотни Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Акциядорлик жамиятларларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 02.07.2014й. №176-сон, “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31.12.2013й. №355-сон қарорлари, Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидалари (рўйхат №2383, 31.07.2012й.) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳажм, муддат ва усулларда ошкор қилади.

3.2. Ахборотни мажбурий тарзда ошкор этиш қуйидагича амалга оширилади:

3.2.1. корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz);

3.2.2  Жамиятнинг корпоратив веб сайтида:

3.2.3. қонуний хужжатларда кўзда тутилган ҳолларда оммавий ахборот  воситаларида (газеталар, журналлар, хабарлар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидение (кабель, эфир-кабель телевидениеси) и радиоэшиттириш, кинодокументалистика, электрон-ахборот алоқаси ҳамда давлат, нодавлат ва бошқа турдаги доимий номга эга оммавий даврий нашрлар).

3.3. корпоратив ахборот ягона портали ёки қимматли қоғозлар биржасини расмий веб сайтида ошкора этилиши мажбурий бўлган ахборотга эга ҳужжатлар қуйидагилардир:

3.3.1. қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласи (қимматли қоғозларни оммавий жойлаштирилганда);

3.3.2. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи.

3.3.3. биринчи чорак, биринчи ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича Жамиятнинг чораклик ҳисоботлари;

3.3.4. Жамият фаолиятидаги муҳим факт тўғрисида хабар.

Жамият юқорида қайд этилган ахборотни қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидаларида (рўйхат №2383, 31.07.2012й.) белгиланган муддат, тартиб ва шаклда ошкор қилади.

3.4. Жамият қимматли қоғозлари фонд биржасининг биржа котировка варағига киритилган ва (ёки) унда мавжуд бўлган ҳолда, Жамият барча зарур ахборотни биржа бюллетени тўғрисидаги низом талабларига асосан ошкор қилади.

3.5. Жамият ўзининг расмий веб сайтига эга  ва ушбу сайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Акциядорлик жамиятларларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 02.07.2014 йилдаги №176-сон Қарори билан белгиланган рўйхатдаги ахборотни ошкор этилишини таъминлайди.

3.6. Оммавий ахборот воситаларида мажбурий тарзда ошкор этилиши лозим бўлган ахборот қуйидагилар:

3.6.1. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар.

3.6.2. жамият манзили (почта адреси) ва электрон почта манзили ўзгаргани тўғрисидаги хабар;

3.6.3. имтиёзли ҳуқуқга эга бўлган Жамият акциядорларига акция ва акцияга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар харид қилишни таклиф этиш;

3.6.4. Жамиятнинг ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ахборот;

3.6.5 Жамиятни тугатиш ҳамда ва унинг кредиторлари талаблари бўйича аризалар бериш вақти ва тартиби тўғрисидаги ахборот.

4.Қўшимча ахборотни ошкор қилиш рўйхати ва тартиби

4.1. Жамият манфаатдор шахслар учун қулай бўлган сайтни инглиз, рус ва бошқа тиллардаги кўринишларини яратиш, уларда давлат тилида мавжуд барча маълумотларни тегишли тилга таржима қилган ҳолда жойлаштириш орқали Компания расмий веб-сайтини такомиллаштиришни таъминлайди.

4.2. Жамият ўз расмий веб-сайтида қуйидаги қўшимча ахборотни ошкор қилади:

4.2.1. корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига ва унга риоя қилишга амал қилиш мажбуриятини қабул қилганлик тўғрисидаги ахборот;

4.2.2. бош директор, шу жумладан уни Жамиятда иш даври тўғрисида маълумот Жамият бош директори фаолияти ва корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш натижалари;

4.2.3. Жамиятнинг 20 фоиздан ортиқ акцияларига эга бўлган акциядорлар ҳақида маълумот;

4.2.4. соф фойдани кутилаётган тақсимоти, дивидендлар миқдорини асослаш, уларни Жамиятда қабул қилинган дивиденд сиёсатига мос келишини баҳолаш ҳамда зарур ҳолда Жамият ривожланиш эҳтиёжи учун соф фойданинг маълум қисмини йўналтириш ҳажмини аниқлаштириш ва иқтисодий асослаш;

4.2.5. Хайрия (ҳомийлик) кўрсатиш (олиш) тартиби, шартлари тўғрисида ва хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳамда ҳақиқатда кўрсатилган (олинган) хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдам тўғрисидаги ахборот.

4.2.6. жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари;

4.3. Ҳалқаро стандарт талабларига мувофиқ тузилган молиявий ҳисобот. Ушбу ҳисобот ҳалқаро стандартларга мувофиқ ташқи аудит текшируви  ўтказилгандан кейин умумий йиғилиш белгиланган санадан икки ҳафтадан кечиктирмасдан чоп этилиши керак.

4.4. Кузатув кенгаши ва бош директорга ҳақ ва компенсациялар миқдори тўғрисидаги маълумот акциядорлар умумий йиғилишида ошкора этилади ва акциядорлар умумий йиғилиши баёнига киритилади.

5.Жамият бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслари, ходимлари ҳамда Жамият манфаатдор шахслари ўртасида ахборот алмашинуви тартиби

5.1. Жамият бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслари, ходимлари ҳамда Жамият манфаатдор шахслари ўртасида ахборот алмашинуви Узбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга оширилади.

5.2. Манфаатдор шахсларнинг ушбу Низомда кўзда тутилган ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги ёзма (электрон) талабига биноан, Жамиятнинг маъсул ходими, агар қонунчиликда  бошқа муддат белгиланган бўлмаса, 10 кун ичида барча керакли ахборотни, конфиденциал ва тижорат сири билан боғлиқ бўлган ахборотлардан ташқари электрон тарзда тақдим этади. Сўралган маълумотлар тақдим этилмаган ҳоллларда бунинг сабаблари кўрсатилади.

5.3. Агар ҳужжатлар нусхалари берилиши талаб этилса, манфаатдор шахс миқдори ҳужжатлардан нусхани тайёрлаш ҳаражатларидан ортмаган ҳолда тўловни ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ ҳаражатлар тўловини амалга оширади.

5.4. Манфаатдор шахсларнинг электрон ва ёзма мурожаатлари, шунингдек акциядорларнинг банк реквизитлари ва бошқа маълумотлари борасидаги ўзгаришлар жамиятнинг корпоратив веб-сайтига  (www.ing.uz)  тўғридан тўғри юборилиши мумкин.

5.5. Акциядорлар ва инвесторлар билан корпоратив масалалар бўйича ўзаро муносабатларга жамиятда корпоратив муносабатлар бўйича мутахассис маъсул бўлади.

6.Ахборот сиёсатига риоя қилиш назоратини таъминлаш чоралари

 6.1. Ушбу Низомда назарда тутилган  ахборотни ошкор қилиш ҳамда Жамият тўғрисида ахборотни оммавий ахборот воситаларида ошкор қилишга қонунчилик ва Низом талабларига мувофиқ Ижро этувчи орган  масъул ҳисобланади.

 6.2 Ахборотни тўлиқлиги, ишончлилиги ва ўз вақтида ошкора этилишига Жамият бош директори жавобгар ҳисобланади.

 6.3. Жамиятда ахборот сиёсатига амал қилиниши устидан назоратни жамият кузатув кенгаши амалга оширади.

 6.4. Жамият ижро органи ахборот сиёсатига амал қилиниши борасида кузатув кенгашига ҳисобот бериб боради.

 6.5. Ошкор этилиши лозим бўлган ахборот тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин маъсул шахслар ушбу ахборотни ижро этувчи органга тақдим этади ва ушбу ахборотни ошкор этилишини қонунчилик ва ушбу Низом талабларига мувофиқ таъминлайди.

 6.6. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар  урнатилган тартибда жавобгар бўладилар.

7. Якуний қоидалар

7.1. Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низом бошқарув органлари, назорат органлари ва ходимла томонидан амал қилиниши мажбурий ҳисобланади.

7.2. Ахборотни ўз вақтида, сифатли, ишончли ва тўлиқ ошкор қилиш бош директор фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлардан бири ҳисобланади.

7.3. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Кузатув кенгаши қарори билан киритилади.

7.4. Ушбу Низом ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кузатув кенгаши баённомаси имзолангандан кейин жамиятнинг веб-сайтида, интернннет тармоқларида ошкор этилади.

7.5. Ушбу Низом 01.01.2017 йилдан бошлаб кучга киради.

Obuna bo'lish

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

ctrl + enter

Aloqalar

Manzil:  100059, Toshkent sh., Shota Rustaveli ko'chasi - 114

Tel.: (99871) 250-92-25

Faks: (99871) 250-92-15

Email: igirnigm@ing.uz

map t