Тафтиш комиссияси тўғрисида Низом “N va GKGHQI” Акциядорлик жамияти

Норасмий таржима Низомнинг ўзбек ва рус тилидаги таржималари ўртасида тафовутлар юзага келса, рус тилидаги Низомга қаралсин.

«ТАСДИКЛАНГАН»

Акциядорларнинг умумий йигилиши

 «N va GKGHQI»

2016 йил 29 июнь

Тафтиш комиссияси тўғрисида

Низом

“N va GKGHQI”

Акциядорлик жамияти

 

 

 

 

Тошкент – 2016й.


МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалар

2. Тафтиш комиссиянинг функциялари ва мажбуриятлари

3. Тафтиш комиссиянинг ҳуқуқлари ва ваколатлари

4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш йиллик фаолият якунлари бўйича амалга оширилади

5. Тафтиш комиссиянинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини тугатиш

6. Тафтиш комиссиясининг мажлислари

 

1. Умумий қоидалар

 

1.1. Ушбу Низом «N va GKGHQI» aksiyadorlik jamiyatining (матн бўйича жамият) Тафтиш комиссиясининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини сайлаш, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

1.2. Низом Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсиялари, «N va GKGHQI» aksiyadorlik jamiyatining  (матн бўйича жамият)  уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3 Тафтиш комиссияси Жамият, унинг бўлинмалар ва хизматлар, филиаллар ва ваколатхоналар фаолияти устидан ички молиявий-хўжалик ва ҳуқуқий назорат қилиш функцияларини амалга оширадиган органи ҳисобланади. Тафтиш комиссиясининг ички назоратдаги асосий мақсади бўлиб, йирик ва майда акциядорпларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.

2. Тафтиш комиссиянинг функциялари ва мажбуриятлари

 

2.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш ўтказиш) Тафтиш комиссияси, акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

2.2. Ўз функцияларини бажариш пайтида Тафтиш комиссияси қуйидаги турдаги ишларни амалга оширади:

- Жамиятнинг молиявий ҳужжатларини, мол-мулкни инвентарлаш бўйича комиссиянинг хулосаларини текшириш, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

- Жамият номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

- юритилаётган бухгалтерия ва статистика ҳисобининг амалдаги меъёрий хужжатларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;

- Жамиятнинг молиявий ҳолатини, унинг тўловга қобиллигини, активларнинг ликвидлигини, ўз ва қарз маблағлари нисбатини таҳлил қилиш, Жамиятнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун захираларни аниқлаш ва Жамият бошқарув органларига молиявий-хўжалик фаолияти масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

- маҳсулот ва хизматлар етказиб берувчиларга, бюджетга тўловлар, облигациялар бўйича фоизлар, акциялар бўйича дивидендлар ва иш ҳақи ҳисобланиши ҳамда тўланиши, бошқа мажбуриятлар сўндирилиши ўз вақтида ва тўғри амалга оширилаётганини текшириш;

- солиқ инспекцияси, статистика органлари, давлат бошқарув органларига топшириладиган Жамият бухгалтерия баланслари, йиллик ҳисобот, фойда ва зарарлар ҳисоби, фойдани тақсимлаш, бошқа ҳисобот ҳужжатлари тўғри тузилганлигини текшириш;

- қимматли қоғозлар бозори ва акциядорлик жамиятларига оид қонунчилик талабларига Жамият томонидан риоя қилинишини текшириш;

- Жамият устави билан Тафтиш комиссия ваколатига кирадиган, шу жумладан акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг топшириғи бўйича бошқа ишларни бажариш.

2.3. Тафтиш комиссияси қуйидагиларга мажбур:

- акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Бош директор эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширишлар натижаларини Жамият бошқарув органлари мажлисларида хулосалар, ёзма ҳисоботлар, билдиришномалар, ахборотлар шаклида ўз вақтида етказиш;

- Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва йиллик бухгалтерия ҳисоботидаги маълумотлар ишончлилиги бўйича баҳо бериш;

- Жамиятнинг молиявий ҳолатига таъсир этувчи хавф-хатар ва бошқа вазиятлар олдида Жамият заифлигига баҳо бериш;

- Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини йил якуни бўйича ёки бошқа давр учун қонун хужжатлари, Жамият устави ва мазкур Низомга мувофиқ шахслар ташаббусига кўра тафтиш ўтказиш;

- тижорат сирини сақлаш, ўз функцияларини бажаришлари пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари конфиденциал маълумотларга эга бўлганда, ушбу маълумотларни ошкора қилмаслик. Агар Тафтиш комиссияси ишига эксперт сифатида Тафтиш комиссия аъзоси бўлмаган шахслар жалб қилинса, улар тижорат сири сақлаш лозимлиги ҳақида огоҳлантирилиши керак. Уларнинг хати-ҳаракатлари бўйича жавобгарлик текширишга жалб қилган Тафтиш комиссия аъзоларининг зиммасига юклатилади;

- Жамиятнинг бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан акциядоларнинг аризаларини ўз вақтида қўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли чоралар кўриш;

- ишлаб чиқариш - хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганда ёки Жамият манфаатларига хавф-хатар пайдо бўлишида Жамиятнинг бошқарув органларининг қарорлари талаб қилинганда Кузатув кенгашининг мажлисларини, навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилиш.

 

3. Тафтиш комиссиянинг ҳуқуқлари ва ваколатлари

3.1. Тафтиш комиссияси ўз функцияларини тегишлича бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга (ваколатларга) эгадир:

- Жамиятнинг ҳар қандай молиявий ҳужжатларини текшириш, шу жумладан Жамиятни инвентаризациялаш бўйича комиссия ҳужжатларини, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

- Жамиятнинг бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахсларидан ўз иши учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш. Кўрсатилган ҳужжатлар ва материаллар Тафтиш комиссиясига унинг ёзма сўровига асосан икки кун ичида тақдим этилиши керак;

- Тафтиш комиссия ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланган ёки Жамият манфаатларига бошқа таҳдид пайдо бўлган ҳолатларда акциядорлар умумий йиғилишини чақиришни талаб (бир овоздан) қилиш;

- Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш. Кузатув кенгаши Раиси Кузатув кенгаши мажлисини Тафтиш комиссиясининг талаби бўйича чақирилганда рад этишга ҳақли эмас;

- Кузатув кенгаши мажлисларида унинг бирон бир аъзоларини таклифига кўра ҳозир бўлиш;

- Жамиятнинг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдида, Жамият томонидан қабул қилинган низомлар, қоидалар ва йўриқномаларни бузган тақдирда Жамият ходимлари, шу жумладан мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;

- қонун ҳужжатлари ва Жамият уставига асосан бошқа ҳуқуқларга (ваколатларга) хам эга.

3.2. Тафтиш комиссия аъзолари:

- аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича Тафтиш комиссиясининг кечиктириб бўлмайдиган қарори талаб этилган тақдирда Тафтиш комиссиясини шошилинч мажлисини чақиришга;

- Тафтиш комиссия хулосалари бўйича ўз эътирозларини ёзма равишда билдириш ва бу ҳақда акциядорлар умумий йиғилиши эътиборига етказишга ҳақли.

4.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш йиллик фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

4.2. Жамиятнинг йиллик ҳисоботига киритилган ва йиллик бухгалтерия балансида акс эттирилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқловчи ёки рад этувчи хулоса хамда Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш ўтказиш) бўйича Тафтиш комиссиясини ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи дастлаб тасдиқланиши тўғрисидаги Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилиши кунига қадар уч кун олдин Тафтиш комиссияси томонидан Кузатув кенгашига тақдим этилиши лозим.

4.3. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини режадан ташқари текшириш (тафтиш ўтказиш):

- акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан;

- Кузатув кенгашининг қарорига асосан;

- Жамиятнинг беш фоизидан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эга Жамият акциядорининг (акциядорларининг) талабига кўра;

- Тафтиш комиссиясининг ўз ташаббусига кўра амалга оширилади.

4.4. Режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади. Тафтиш комиссияси акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли баённомасини олгандан сўнг текширишни (тафтиш ўтказишни) бошлайди.

4.5. Режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан, сиртдан овоз бериш ҳолатларида Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Ушбу қарорни қабул қилишга овоз берган барча Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан қарор имзоланади ва Тафтиш комиссия раисига юборилади.

4.6. Қонунбузарлик ҳолати аниқланган тақдирда Тафтиш комиссия аъзоси, Тафтиш комиссия қарори талаб этиладиган, аниқланган қонунбузилиш холатини таърифлаган холда ёзма равишда Тафтиш комиссия раисига юборади.

Тафтиш комиссия раиси талабномани олгандан сўнг уч иш кунида Тафтиш комиссия мажлисини чақириши шарт.

Тафтиш комиссия томонидан текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Тафтиш комиссия раиси текшириш (тафтиш) ўтказишни ташкиллаштиради ва уни ўтказишни бошлайди.

4.7. Режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги талабни Жамият акциядорлари томонидан киритиш:

4.7.1. Текшириш (тафтиш) ўтказиш бўйича ташаббускор – акциядорлар Тафтиш комиссияга қуйидагиларни ўз ичига олган ёзма талабнома юборади:

- акциядорларнинг Ф.И.Ш. ёки номи;

- уларга тегишли акциялар хақида маълумотлар (сони ва тури);

- ушбу талабноманинг асосланган далилини.

Талабнома акциядор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Талабнома вакил томонидан имзоланган ҳолларда вакилнинг ишончномаси илова қилиниши шарт.

Агар ташаббус юридик шахс - акциядор томонидан чиққан бўлса юридик шахс вакилининг имзоси (юридик шахснинг уставига асосан ишончномасиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлган вакил) юридик шахснинг мухри билан тасдиқланиши шарт. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ишончнома асосида ҳаракат қилаётган вакил томонидан имзоланган бўлса талабномага ишончнома илова қилиниши шарт.

4.7.2. Текшириш (тафтиш) ўтказиш талабномаси Тафтиш комиссия раиси номига Жамият манзили бўйича почта орқали (топширилганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжат билан) ёки Жамият девонхонасига топширилади.

Талабнома тақдим қилинган сана уни Жамиятга топширилган санаси ёки Жамият девонхонасига топширилган санаси ҳисобланади.

4.7.3. Талабнома тақдим қилинган кундан ўн иш куни ичида Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги Тафтиш комисиясининг қарори қабул қилиниши ёки Тафтиш ўтказилишига рад жавоби берилиши лозим.

4.7.4. Текшириш (тафтиш) ўтказилишига Тафтиш комисиясининг рад жавоби қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

- талабнома тақдим этган акциядорлар (акциядор) талабнома тақдим этилган санага зарур бўлган овоз берувчи акциялар сонига эга бўлмаса;

- талабнома тақдим этилган санага талабнома тақдим этиш ташаббуси билан чиқаётган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга олинмаган бўлса ёки тегишли акциядорларнинг вакиллик ваколатларига эга бўлмаса;

- талабномада текшириш (тафтиш) ўтказилиши сабаби кўрсатилмаган бўлса;

- текшириш (тафтиш) ўтказилишига асос бўлган фактлар бўйича текшириш (тафтиш) ўтказилган ва Тафтиш комиссияси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича хулоса тасдиқланган бўлса;

- талабномада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган бўлса;

- талабнома Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив-меъёрий хужжатларига ёки Жамият уставига мувофиқ бўлмаса.

4.8. Текшириш предметига тааллуқли барча мавжуд бўлган ва олинган ҳужжатлар ҳамда материаллар Тафтиш комиссияси томонидан текшириш (тафтиш) ўтказилаётганда ўрганилиб чиқилиши лозим.

4.9.Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамиятнинг Тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

- Жамият ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Ушбу хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилади.

4.10. Тафтиш комиссияси томонидан текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) ўтказиш бўйича талабнома тақдим қилган шахслар Тафтиш комиссиясини ёзма огохлантирилган холда ўзлари хохлаган пайтда талабномасини чақиртириб олишга ҳақли.

  1. Тафтиш комиссиянинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини тугатиш

5.1. Тафтиш комиссия аъзолигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш, ушбу таклифларни кўриб чиқиш ва улар бўйича Кузатув кенгаши томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 63 ва 65 моддаларига ва Компания уставига мувофиқ амалга оширилади.

5.2. Тафтиш комиссияга номзодлар киритиш таклифи ёзма равишда Жамиятнинг манзилига почта орқали юборилади ёки Жамият девонхонасига топширилади.

Таклиф киритилган сана почта орқали юборилган санаси ёки Жамият девонхонасига топширилган санаси бўйича аниқланади.

Таклиф акциядор ёки унинг вакили томонидан имзоланади, вакил томонидан имзоланган ҳолларда вакилнинг ишончномаси илова қилиниши шарт.

Агар ташаббус юридик шахс - акциядор томонидан чиққан бўлса юридик шахс вакилининг имзоси (юридик шахснинг уставига асосан ишончномасиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлган вакил) юридик шахснинг мухри билан тасдиқланиши шарт. Агар таклиф юридик шахснинг номидан ишончнома асосида харакат қилаётган вакил томонидан имзоланган бўлса таклифга ишончнома илова қилиниши шарт.

5.3. Тафтиш комиссияси 3 (уч) кишидан иборат бир йил муддатга акциядорлар умумий йиғилиши томонидан Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан сайланади. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас. Тафтиш комиссия сайлови хар бир номзод бўйича алохида овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Айни бир шахс Жамиятнинг Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

5.4. Тафтиш комиссияси аъзоларига қуйидаги малака талаблари қуйилади:

- олий юридик ёки иқтисодий маълумот;

- бухгалтерия ҳисоби ва молия сохасида камида бир йиллик меҳнат тажрибасига эга эканлиги;

- молия-ҳўжалик фаолиятининг тафтиши бўйича билимларга эга эканлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ва солиқ кодексларини. Қимматли коғозлар бозори ва бухгалтерия ҳисобларини билиши.

5.5. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан Тафтиш комиссиясининг раисини ва котибини сайлайди. Тафтиш комиссиясининг раиси ва котиби Тафтиш комиссиясига сайланган шахслар ичидан Тафтиш комиссия аъзоларининг кўпчилик овоз билан сайланадилар.

Тафтиш комиссияси ўзи хохлаган пайтда раисни ва котибни Тафтиш комиссиясига сайланган шахслар ичидан Тафтиш комиссия аъзоларининг кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли, Тафтиш комиссия аъзоларининг чиқиб кетган овозлари бундан мустасно.

5.6. Тафтиш комиссиясининг аъзоси ўз ҳохишига кўра истаган пайтида, Тафтиш комиссияда ўз фаолиятини тўхтатиш кунидан бир ой олдин Жамият Тафтиш комиссияси ва Кузатув кенгашини огохлантирган холда Тафтиш комиссия таркибидан чиқишга ҳақли. Бу холда акциядорлар умумий йиғилиши ўзининг яқин орадаги йиғилишида Тафтиш комиссия аъзосини алмаштиради.

5.7. Агар Тафтиш комиссия аъзоси тугатиш комиссияси таркибига кирса, Кузатув кенгаши аъзоси ёки Бош директор этиб сайланса (тайинланса) ёхуд Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлашни бошлаган бўлса, унда ушбу шахс Тафтиш комиссиясида ўз фаолиятини тўхтатиши лозим. Бу холда акциядорлар умумий йиғилиши ўзининг яқин орадаги йиғилишида Тафтиш комиссия аъзосини алмаштиради.

5.8. Тафтиш комиссия аъзоси ёки барча аъзоларининг ваколатлари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан Жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қуйидаги ҳолатларда муддатидан илгари тугатилиши мумкин:

- узурли сабабсиз Тафтиш комиссиясининг ишида уч мартадан ортиқ қатнашмаслиги;

- текшириш ўтказилганда Тафтиш комиссияси аъзолари (аъзоси) текширишга алоқадор бўлган мавзуга тегишли барча ҳужжатлар ва материалларни лозим даражада ўрганмаганлиги оқибатида Жамият Тафтиш комиссиясининг нотўғри хулосалари берилганлиги;

- Тафтиш комиссиясининг айрим аъзолари ёки барча аъзолари томонидан мазкур низомнинг 2.3. банди талабларини бажармаганлиги;

- Тафтиш комиссия аъзоларининг бошқа хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга салбий оқибатлар олиб келганлиги.

5.9. Тафтиш комиссия аъзоларининг сони Жамият уставида ва мазкур Низомда кўрсатилган миқдорнинг яримидан кам бўлиб қолса Жамият Кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт.

Тафтиш комиссиясининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда янги сайланган Тафтиш комиссия аъзоларининг ваколатлари кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Тафтиш комиссияси сайлангунига қадар амал қилади.

5.10. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Тафтиш комиссия аъзоларининг барчасининг ёки айрим аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилса ва бунинг натижасида Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони сайланган миқдоридан яримидан кам бўлиб қолса, ушбу қарор қабул қилинган кундан уч иш куни ичида Кузатув кенгаши Тафтиш комиссиясини янги таркибини сайлаш бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Қонун ва жамият уставига мувофик жамият акциядорлари жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига ўзларининг номзодларини кўрсатишга ҳақлидирлар.

 

6.1. Тафтиш комиссияси ўз мажлисларида барча масалаларни ҳал этади. Тафтиш комиссияси мажлислари тасдиқланган режа бўйича, шунингдек текширув ёки тафтиш бошланиши олдидан ва уларнинг натижалари бўйича ўтказилади. Тафтиш комиссиясининг шошилинч қарори талаб этиладиган қонунбузарликлар аниқланган такдирда Тафтиш комиссияси аъзоси комиссиянинг мажлисини зудлик билан чақиришни талаб қилиши мумкин.

6.2. Тафтиш комиссия мажлиси агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этса ваколатли деб ҳисобланади. Тафтиш комиссия мажлисларини сиртдан овоз бериш йўли билан ўтказишга йўл қўйилмайди.

6.3. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эгадир. Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганда Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Тафтиш комиссияси аъзолари комиссия қарорига рози бўлмаганларида мажлис баённомасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга ва уларни Кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши эътиборига етказишга ҳақлидирлар.

6.4. Тафтиш комиссия раиси:

- мажлисларини чақиради ва ўтказади;

- Тафтиш комиссиясининг кундалик ишини ташкиллаштиради;

- Кузатув кенгашининг мажлисларида ва акциядорларнинг умумий йиғилишларида Тафтиш комиссиясини ифодалайди;

- Тафтиш комиссияси номидан чиқиш хужжатларни имзолайди.

6.5. Тафтиш комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг функцияларини мажлисда қатнашаётган аъзоларнинг кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорга мувофиқ Тафтиш комиссияси аъзоларидан бири бажаради.

6.6. Тафтиш комиссиясининг котиби:

- мажлис баённомалари юритилишини ташкиллаштиради;

- Тафтиш комиссиясининг далолатномаларини ва хулосаларини олувчиларга етказади ва уларни Жамият архивига топширади.

Obuna bo'lish

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

ctrl + enter

Aloqalar

Manzil:  100059, Toshkent sh., Shota Rustaveli ko'chasi - 114

Tel.: (99871) 250-92-25

Faks: (99871) 250-92-15

Email: igirnigm@ing.uz

map t