“N va GKGHQI” Акциядорлик жамияти “Ички назорати тўғрисида”

                

Норасмий таржима Низомнинг ўзбек ва рус тилидаги таржималари ўртасида тафовутлар юзага келса, рус тилидаги Низомга қаралсин.

«ТАСДИКЛАНГАН»

Акциядорларнинг умумий йигилиши

 «N va GKGHQI»

2016 йил 29 июнь

“N va GKGHQI”

Акциядорлик жамияти

“Ички назорати тўғрисида” ги

Низом

Тошкент – 2016й.

МУНДАРИЖА

I.    Умумий қоидалар 2

II.   Ички назорат тизими фаолиятининг тамойиллари              3

III.  Ички назоратга масъул органлар ва шахслар          3

IV.  Ички назоратни тартиби ва усуллари          4

V.  Якуний қоидалар     5

I. Умумий қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги,                         «N va GKGHQI»  Aksiyadorlik Jamiyati (матн бўйича - Жамият) устави, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсиялари ва Жамиятнинг ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ички назорат – бу қуйидаги соҳаларда Жамият мақсадларига эришувига нисбатан асосланган ва етарли тасдиқни олиш мақсадида Жамият фаолиятига ўрнатилган ва хавф-хатарларни бошқариш жараёнлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган узлуксиз амал қиладиган назорат ва корпоратив бошқарув жараёнидир.

Ички назоратнинг асосий мақсади барча акциядорларнинг, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳисобланади.

Ички назорат тизими - бу ички ҳужжатларда белгиланган, Жамиятда тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши, бош директор ва барча даражалардаги ходимлар (матн бўйича – ички назорат субъектлари) томонидан барча вазифалари бўйича ташкил этилган ва амалга оширилган ташкилий тузилма, назорат чоралари, ички назорат тадбирлари ва усулларининг мажмуидир.

 Ички назорат тадбирлари – бу тафтиш комиссияси, кузатув кенгашининг аудит бўйича қўмитаси, кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, бош директор, шунингдек ички назоратни амалга ошириш ваколатига эга Жамиятнинг таркибий бўлинмалари (матн бўйича – Жамият таркибий бўлинмалари) томонидан амалга ошириладиган ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятни юритганда қонунчилик ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари бузилишини аниқлашга, белгиланган мақсадларга Жамиятнинг эришиш самарадорлигини баҳолашга, шунингдек ички назорат тадбирларини амалга ошириш жараёнида ички назорат субъектларининг ўзаро муносабатларига қаратилган чоралар мажмуидир.

Мазкур Низом ички назорат тизимининг мақсадлари ва вазифаларини, унинг фаолият тамойилларини, шунингдек ички назоратга масъул Жамиятнинг органлари ва шахсларини белгилайди.

                           

II. Ички назорат тизими фаолиятининг тамойиллари.

Жамиятнинг ички назорат тизими қуйидаги тамойилларга асосланади:

узлуксиз фаолият кўрсатиш – ички назорат тизимининг доимий ва тўғри фаолият кўрсатиши Жамиятга меъёрлардан ҳар қандай четга чиқишларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни келгусида пайдо бўлишини олдини олиш имкониятини беради;

ички назорат тизимининг барча қатнашчилари ҳисобдорлиги – назорат функцияларининг ҳар бир шахс томонидан бажарилиши сифати ички назорат тизимининг бошқа қатнашчиси томонидан назорат қилинади;

 назорат функцияларини тўғри бажараётганлиги учун Жамиятда ишлаётган ички назоратнинг барча субъектлари масъулияти;

Жамиятни барча таркибий бўлинмаларининг аниқ ўзаро ҳамкорлиги асосида ички назоратни амалга ошириш;

оғишликлар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида етказиш – Жамиятда оғишликларни бартараф қилиш бўйича қарорларни қабул қилиш ваколатига эга шахсларга тегишли маълумотларни етказиш бўйича максимал қисқа муддатлар белгиланган.

Ички назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-активлар бутлигини таъминлаш, жамият ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни йўлга қўйиш;

-жамиятда қонунларга, жамият ички сиёсати, тадбирлари ва йўналишларига амал қилинишини таъминлаш;

-жамиятнинг бизнес-режаларининг бажарилиши;

- бухгалтерия ва молия ҳисоботларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлаш;

- жамият фаолиятидаги иқтисодий хавфларни ўз вақтида аниқланиши ва таҳлил қилиниши;

- жамият фаолиятидаги иктисодий хавфларни олдиндан режалаштириш ва уларни олдини олиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиш;

- бизнес вакиллари ва истеъмолчилари ўртасида жамият мавқеини мустаҳкамлаш;

- жамият иш фаолияти жараёнида юзага келадиган фикрлар қарама қаршилигини муҳокама қилиб ҳал қилиш.

III.Ички назоратга маъсул органлар ва шахслар

Ички назорат тафтиш комиссияси, кузатув кенгаши ҳузуридаги аудит қўмитаси, кузатув кенгаши, бош директор, ички аудит хизмати, шунингдек барча даражадаги Жамиятнинг бошқа ходимлари томонидан амалга оширилади ва ўз навбатда ҳар бири ички назорат учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Жамиятда фаолият кўрсатаётган бўлинмаларнинг функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, компенсациялар ва тўланаётган ҳақларни ҳисоблаш тартиби Жамиятнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган.

Кузатув кенгашининг функцияларига ички назоратнинг ривожланиш йўналишларини белгилаш ва муайян операцияларини ҳамда ички назорат тизими стратегияларини маъқуллаш киради. Кузатув кенгаши ижро органи ва ички назорат органлари фаолиятини такомиллаштиради.

Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти ва унинг алоҳида таркибий бўлинмалари устидан назоратни амалга ошириш бўйича жавобгарлик доимий фаолият юритувчи ички назорат органи - тафтиш комиссиясига юклатилади, унинг аҳамияти, мақсади, вазифалари ва ваколатлари тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомида акс эттирилиши лозим.

Ички назорат тадбирлари бажарилиши, яъни Жамият (унинг таркибий бўлинмалари) амалга ошираётган молиявий-хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги, шунингдек бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларининг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш бўйича жавобгарлик ижро органи ва ички аудит хизматига юклатилади, унинг аҳамияти, мақсади, вазифалари ва ваколатлари ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда акс эттирилиши лозим.(ички аудит хизмати ташкил этилагн холатда).

Жамиятнинг ички назорат органига иқтисодий соҳада ва тартибга қарши жиноят учун судланган шахслар, бундан ташкари иктисодий, солик ва кимматли когозлар сохасида маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар киритилмайди.

Ички назорат тизими лозим даражада фаолият кўрсатиши ходимларнинг профессионал савиясига ҳам боғлиқ. Жамият кадрларни танлаш, ишга қабул қилиш, ўқитиш, тайёрлаш ва ходимларни хизматда юқори мансабга кўтариш тизими уларнинг юқори малакасини ва улар юқори одоб-ахлоқ стандартларга риоя қилишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

                       IV.Ички назоратни тартиби ва усуллари

Жамият ички назорат тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади Жамиятни турли хил бошқарув даражаларида ўзаро боғлиқ ва қарама-қарши бўлмаган мақсад ва вазифаларни аниқлаш, жамият фаолияти мақсадларига эришишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган потенциал ва мавжуд оператив, молиявий, стратегик ва бошқа хавф-хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, ички назоратнинг муҳим компонентларини баҳолаш.

Жамият ички назорат органлари хар чоракда ўз ваколатлари доирасида текширув ўтказиб аниқлаган камчиликлар тўғрисида  Кузатув кенгаши олдида ҳисобот берадилар.

Тафтиш комиссияси Жамият молия-хўжалик фаолиятниинг йил якунлари бўйича хулоса тузадилар ва акциядорларнинг умумий йиғилишида ушбу хисобот эшитилади.

Жамиятнинг ташқи аудитори ички назорат органлари фаолиятини текширишда уларнинг лавозим мажбуриятлари тўғри тақсимланганлигига алоҳида эътибор қаратади.

Жамият ички назорат органлари фаолиятини баҳолаш учун Кузатув кенгаши қарорига асосан танлов асосида   мустақил баҳоловчи ташкилотлар жалб этилиши мумкин.

Жамият Кузатув кенгаши ўзининг йиллик ҳисоботида акциядорларга ички назорат органлари фаолияти тўғрисида ички ва ташқи аудиторлар хулосаси тўғрисида маълумот тақдим этади.

Ички назорат органи тадбирлари ўз вақтида камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилишга қаратилган.

V.Якуний қоидалар

Мазкур Низом Жамият ходимлари, бошқарув ва назорат органлари учун мажбурий ҳисобланади.

Мазкур Низом, шунингдек унга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

Мазкур Низом, шунингдек унга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бошқарув органлари томонидан йиғилиш баённомаси имзолангандан кейин Жамиятнинг корпоратив веб сайтида, Интернет тармоқларида жойлаштирилади.

Ушбу Низом 01.01.2017 йилдан қонуний кучга киради.

Obuna bo'lish

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

ctrl + enter

Aloqalar

Manzil:  100059, Toshkent sh., Shota Rustaveli ko'chasi - 114

Tel.: (99871) 250-92-25

Faks: (99871) 250-92-15

Email: igirnigm@ing.uz

map t