Ижроия органи тўғрисида Низом “N va GKGHQI” Акциядорлик жамияти

Норасмий таржима Низомнинг ўзбек ва рус тилидаги таржималари ўртасида тафовутлар юзага келса, рус тилидаги Низомга қаралсин.

«ТАСДИКЛАНГАН»

Акциядорларнинг умумий йигилиши

 «N va GKGHQI»

2016 йил 29 июнь

Ижроия органи тўғрисида

Низом

“N va GKGHQI”

Акциядорлик жамияти

Тошкент – 2016й.

МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалар

2. Жамият Бош директорини сайлаш (тайинлаш) ва ваколатини тугатиш

             3. Жамият Бош директорининг ҳуқуқлари (ваколатлари) ва мажбуриятлари

4. Жамият Бош директорига ҳақ тўлаш тартиби

             5. Жамият Бош директорининг жавобгарлиги

1.     Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Низом «N va GKGHQI»  Aksiyadorlik Jamiyati (матн бўйича Жамият) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Жамият Ижроия органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, Бош директорини сайлаш (тайинлаш), шунингдек унинг ҳуқуқлари (ваколатлари) ва мажбуриятларини тартибга солади.

1.2. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш яккабошчилик асосидаги ижроия органи – Бош директор томонидан амалга оширилади ва унинг ваколатлари қонун хужжатлари, Жамият уставида, у билан тузилган мехнат шартномада, лавозим йўриқномасида ва мазкур низомда белгиланади. Ижроия органи кузатув кенгаши, акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият устави ва жамиятнинг ривожланиш режаси бўйича ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилади.

1.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамият Ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) берилиши мумкин.

1.4. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсиялари, «N va GKGHQI» Aksiyadorlik Jamiyati (матн бўйича Жамият) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2.1. Жамият Бош директори Кузатув кенгаши томонидан бир йил муддатга сайланади (тайинланади).

                 2.2. Жамият Бош директорини сайлаш (тайинлаш), қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

2.3. Бош директор лавозимга номзод Жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.

2.4. Бош директор лавозимига у ёки бу номзодни тавсия этишда Кузатув кенгаши Раиси меҳнат шартномасини тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун тўланадиган иш ҳақи, мукофот пуллари, рағбатлантириш ва компенсациялар миқдори, ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган меҳнат шартномасини тузишга номзоднинг розилигини хабардор қилади.

2.5. Кузатув кенгашининг Бош директорини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарори мажлисда иштирок этаётган Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

2.6. Жамият Бош директори лавозимига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда Кузатув кенгаши мажлисида қатнашишлари мумкин.

2.7. Бош директор лавозимига номзод сайлангандан (тайинлангандан) сўнг Кузатув кенгаши Жамият Бош директори мажбуриятларини бажариш бўйича  шартномани амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилиш шарти билан у билан бир йил муддатга шартнома тузади. Шартнома Жамият номидан Жамият Кузатув кенгашининг Раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Бош директор билан тузиладиган шартномада унинг Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан Жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

2.8. Кузатув кенгаши Жамият Бош директори билан тузилган шартномани у шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.

2.9. Кузатув кенгаши Жамият Бош директори билан тузилган шартномани, агар у Жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

2.10. Кузатув кенгашининг Бош директор билан тузилган шартномани тугатиш (бекор қилиш), шу жумладан муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги қарори мажлисда иштирок этаётган Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

2.11. Кузатув кенгаши томонидан Жамият Бош директори ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Жамият Бош директорининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша мажлиснинг ўзида ҳал этилиши ёхуд Жамият Бош директорнинг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда Кузатув кенгашининг яқин орадаги мажлисида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

3.1. Жамият Бош директорнинг ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

3.2. Бош директор қонун хужжатларида, Жамият уставида, мазкур Низомда, у Жамият билан тузган меҳнат шартномасида, Жамият акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади.

3.3. Жамият Бош директори қуйидаги ваколатларга (ҳуқуқларга) эга:

3.3.1. Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, давлат муассасаларида, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотларда Жамиятнинг манфаатларини ифодалаш;

3.3.2. Жамиятнинг банк ва бошқа молия ҳужжатларида биринчи имзо ваколати билан банкларда ҳисоб, валюта ва бошқа рақамларни очиш;

3.3.3. ўз ваколатлари доирасида, Жамият номидан битимлар тузиш ва Жамият мижозлари, шунингдек бошқа корхона ва ташкилотлар билан шартномаларни (контрактларни) имзолаш;

3.3.4. Жамият номидан ҳужжатларни имзолаш;

3.3.5. ўз ваколатлари доирасида, Жамиятнинг мулки ва пул маблағларига эгалик қилиш;

3.3.6.ходимларнинг штат жадвалларини белгилаш ва тасдиқлаш;

3.3.7. ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларни тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

3.3.8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ Жамият ходимларига меҳнат хаққини белгилаш (барча турдаги мукофот, устамалар, қўшимча тўловлар ва меҳнат иштироки коэфициентларни);

3.3.9. Жамиятнинг таркибий бўлинмалари, шу жумладан филиаллари ва ваколатхоналари  тўғрисидаги низомлар ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

3.3.10. Жамият номидан ишончномаларни бериш;

3.3.11. Жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

3.3.12. Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар умумий йиғилишининг ва Кузатув кенгашининг ваколатига киритилган ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш бундан мустасно;

3.3.13. қонун хужжатлари, Жамият устави ва меҳнат шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқлар (ваколатлар).

3.4. Бош директор мажбуриятлари:

3.4.1.Жамиятнинг кундалик фаолиятига унинг самарадорлигини ва барқарорлигини таъминлаган ҳолда раҳбарлик қилиш, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно;

3.4.2. давлат муассасаларида, мулкчилик шаклидан қаътий назар барча корхона ва ташкилотларда Жамият манфаатларини ҳимоялаш;

3.4.3. акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларини бажарилишини ташкиллаштириш;

3.4.4. Жамиятнинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;

3.4.5.Жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

3.4.6.Жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

3.4.7. Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режаларини ишлаб чиқишни бошқариш, уларни бажарилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

3.4.8. Жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

3.4.9. Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг мувофиқлигини ва ишончлилигини ташкиллаштириш, хар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларни тегишли органларга, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

3.4.10. ҳар чоракда йиллик бизнес режа бажарилиши хақида Кузатув кенгашига ҳисобот бериш;

3.4.11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва аудитори талабига кўра Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсқинликсиз тақдим этиш;

3.4.12. давлат статистика ҳисоботларини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

3.4.13. Компаниянинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш, агар учинчи шахсларга бундай маълумотларни бериш унинг мажбуриятлар доирасига кирмаган бўлса. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотлар рўйхати Кузатув кенгаши томонидан белгиланади;

3.4.14. тижорат ва хизмат сирини ташкил этувчи ахборотларни Жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;

3.4.15. Жамиятни малакали мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўриш, Жамият ходимларининг билим, малака, тажриба ва қобилиятларидан самарали фойдаланиш;

3.4.16. меҳнат тартибини сақлаш;

3.4.17. Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;

3.4.18. жамоа музокараларда иштирок этиш, жамоа шартномалари ва келишувлар имзоланаётганда иш берувчи сифатида чиқиш, жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;

3.4.19. унинг ваколатига тааллуқли ишлар холати тўғрисидаги маърузаларни ўз вақтида акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига тақдим этиш;

3.4.20. амалдаги қонунчиликда назарда тутилган маълумотларни олиш, акциядорлар умумий йиғилишларида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиш ва тўланиш бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;

3.4.21. Кузатув кенгашини Жамият битим тузишда унинг аффиланганлиги ҳолатларини хабардор қилиш;

3.4.22. амалдаги қонун хужжатлари, Жамият устави ва Жамитянинг ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

3.5.Жамият Бош директорининг аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан меҳнат шартномада келишиб олинади.

3.6.Жамият Бош директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат Жамият Кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.

4.1. Жамиянинг Бош директорига тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва меҳнат шартномасида белгиланади.

4.2. Умумий ҳолларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

4.2.1.Лавозим оклади – бу иш ҳақи кўринишидаги тўлов миқдори бўлиб “Узбекнефтегаз” МХК томонидан ўрнатилган умумий тариф сеткасига  асосан белгиланади ва ходимга лавозим мажбуриятнини бажарганлиги учун тўланади.

4.2.2.  Солик кодексининг 173-моддасида кўзда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (таътилга қўшимча ҳақлар ва моддий ёрдам бундан мустасно);

4.2.3.  Солик кодексининг 174-моддасида кўзда тутилган компенсация тўловлари;

4.2.4.  Солик кодексининг 175-моддасида кўзда тутилган ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш;

4.2.5.  Солик кодексининг 177-моддасида кўзда тутилган моддий наф тарзидаги даромадлар;

                 4.2.6. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда СМК деб аталади) ташкилотларнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳолаш мезонларининг миқдорий ўлчовидан иборат бўлади.

СМК рўйхати ташкилотнинг ваколатли бошқарув органи бўлган кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

СМКнинг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари ҳар бир давр учун бизнес-режада, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида илова сифатида акс эттирилади.

4.2.7. Баҳолаш мақсади учун ҳар бир СМКга унинг аҳамиятини акс эттирувчи салмоқ ўлчови белгиланади.

4.2.8.ҳисобот даври – чорак, ярим чорак, тўққиз ой ва йил.

4.3. Ойлик иш ҳаки Бош директорга лавозим оклади бўйича ҳақикатда ишлаган соатларига қараб тўланади.

Ишланмаган вақт учун тўлов, компенсация тўловлари ва моддий наф тарзидаги  даромадлар амалдаги локал актлар, қонун ҳужжатлари ва меҳнат шартномасига асосан амалга оширилади.

              4.4.Локал актларда кўзда тутилган алоҳида турдаги рағбатлантириш ҳусусиятига эга бўлган тўловлар Бош директорга тадбиқ этилмайди.

 4.5.Таътилга қўшимча ҳақлар Бош директор билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўзда тутилади, моддий ёрдам Бош директорнинг аризсига биноан Кузатув кенгашида кўриб чиқилади.

 4.6.Ҳар йили Кузатув кенгаши томонидан бизнес-режа тасдиқланаётганда. Жамият Бош директору учун моддий рағбатлантириши миқдори ўрнатилади.

4.7. Жорий даврда Бош директорни мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган ижро этувчи органни моддий рағбатлантириш пули миқдорини СЙКга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Кузатув кенгашининг қарорига биноан Бош директорнинг жамият фаолияти натижаларини шакллантиришдаги ҳақиқий иштирокидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициенти қўлланиши мумкин.

4.8.  Агар СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизи барча СМКнинг камида ярмида прогноздан (мақсадли кўрсаткичдан) ошса, умумий йиғилиш қарорига асосан ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган мукофотлаш миқдорига нисбатан икки баробар оширилиши мумкин.

4.9. Бизнес-планда назарда тутилган мукофот пулини Бош директорга тўлаш йил бошидан Кузатув кенгашининг ҳар чоракдаги қарори билан амалга оширилади.

4.10. Агар СМКнинг ҳақиқий миқдори қонунчиликда белгиланган меъёрий миқдордан паст бўлса, Кузатув кенгашининг қарорига асосан Бош директорга нисбатан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилади.

4.11.Кузатув кенгашининг қарорига асосан ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:

4.11.1. СЙК миқдори 40 фоиздан кам бўлса — қониқарсиз;

4.11.2. СЙК миқдори 40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — паст даражада;

4.11.3. СЙК миқдори 60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада эмас;

4.11.4. СЙК миқдори 80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — ўртача даражада;

4.11.5. СЙК миқдори 90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада;

4.11.6. СЙК миқдори 100 фоиздан ошса — юқори даражада.

4.12.Жамиятда ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёки паст даражада деб эътироф этилган тақдирда устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди.

4.13.Ижро этувчи органнинг самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст даражада (ҳар қандай уйғунликда) бўлса, бу ижро этувчи орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келади.

4.14.СМКнинг ҳисобланган миқдорлари, СЙКни бажариш фоизлари белгиланган тартибда ва муддатларда Кузатув кенгаши мухокамасига киритилади.

4.15. СМКнинг бажарилиши кўрсаткичлари Жамият Кузатув кенгашига ўз вақтида ва тўғри тақдим қилиниши, Бош директорга мукофот пули тўғри ва ўз вақтида  ҳисобланиб тўланиши учун жамият Бош директори ва бош ҳисобчиси жавобгар ҳисобланади.

4.16.СМК, СЙК ва уларнинг йил якунлари бўйича бажариш ҳисоби аудиторлик ташкилоти томонидан текширилади

4.17. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, илгари ҳисобланган СМК, СЙК миқдори ва уларнинг бажарилиш фоизларига зарур аниқликлар киритилади. Агар СМК, СЙК миқдорига ва уларнинг бажарилиши фоизларига киритилган аниқлаштиришлар натижасида, ортиқча тўланган тўловларни ушлаб қолиш заруриятини келтириб чиқарувчи ҳолат аниқланганда, Бош директорга илгари тўланган тўловлардаги салбий фарқ ҳисобот йилидаги иш якунлари бўйича уларга рағбатлантириш пуллари тўланаётганда тузатилади.

                  5.1. Жамият Бош директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

5.2. Жамият Бош директори ўз иш фаолияти даврида Жамиятнинг маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмас. Бош директор Жамиятда лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида Жамиятни Кузатув кенгашини хабардор қилмоғи лозим.

                5.3. Жамият Бош директори ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги натижасида Жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва Жамият уставига мувофиқ етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмда Жамият олдида жавобгардир.

5.4. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамиятнинг Бош директори устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Obuna bo'lish

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing.

ctrl + enter

Aloqalar

Manzil:  100059, Toshkent sh., Shota Rustaveli ko'chasi - 114

Tel.: (99871) 250-92-25

Faks: (99871) 250-92-15

Email: igirnigm@ing.uz

map t