Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
- Kushimcha ma`lumotlar:
- Chop etilgan 30.08.2022 17:04
- Kurildi: 770
2022-йил Давлат дастури доирасида “Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ нинг илмий ходимлар малакасини ошириш режасига мувофиқ Франциянинг Schlumberger компаниясининг замонавий Petrel, Petromod ва Techlog дастурий таъминотларини соҳага тадбиқ қилиш учун ўқув семинари ташкил қилинди. Семинар доирасида Давлат геология қўмитаси, “Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ, “Ўзбекгеофизика” АЖ ходимлари ҳамда, Геология фанлари университети ўқитувчи ва талабалари ўз билимларини мустаҳкамлашди. Шу муносабати билан ўткизилган тадбирда 27 нафар тингловчи сертификатлар билан тақдирланишди.