Франциянинг Schlumberger компанияси томонидан қисқа муддатли ўқув курслари.

Chop etilgan 18.04.2022 11:35
Kurildi: 1219

 

Франциянинг Schlumberger компанияси томонидан қисқа муддатли ўқув курслари.

«Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидирув институти» ДМ да Давлат дастури доирасида Франциянинг Schlumberger компаниясининг замонавий Petrel, Petromod ва Techlog дастурий таъминотлари ҳарид қилинди. Дастур доирасида нефт ва газ конларини геологик моделлаштириш юқоридаги дастурий комплекслар ёрдамида олиб борилади. Ҳусусан:

Petrel – дастурий таъминоти нефт ва газ конларни геологик моделини тузиш ва захираларини ҳисоблайди

Petromod – дастурий таъминоти регионал жиҳатдан нефтгазлиликни баҳолаш ва углеводород захираларини истиқболини баҳолашда фойдаланилади.

Techlog – дастурий таъминоти ёрдамида чуқур бурғи қудуғини геофизик тадқиқоти олиб борилади.

Юқорида санаб ўтилган дастурий комплекслардан унумли фойдаланиш, уларни амалиётга тадбиқ қилиш учун Schlumberger компанияси томонидан қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган. Бунда Қўмитага тегишли ташкилотлардан “Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ, “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳодимлари, ҳамда Геология фанлари университети ўқитувчи ва талабалари иштирок этишмоқда.

DSC 0091

DSC 0093

DSC 0087

DSC 0088

 DSC 0094